Конго ДР бош мураббийи Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 14:50
Конго ДР бош мураббийи Себастьен Десабр жаҳон чемпионати 1-турида Португалияга сюрприз тайёрлаш ҳақида фикр билдирди.

"Футболда ҳеч нарса олдиндан ҳал қилинмайди. Эртага қайси жамоа фаворит ва қайси бири аутсайдер бўлиши аниқ. Биз аутсайдер ролида бўламиз, аммо бу позиция бизга ёқади. Мусобақани дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши бошлаяпмиз. Шунинг учун бизда ортиқча босим йўқ. Мазкур беллашув гуруҳдаги учта ўйиндан бири холос. Бизнинг мақсадимиз – кейинги босқичга чиқиш учун уч ёки тўрт очко тўплаш. Шу сабабли бу ўйинда ҳам Колумбия ва Ўзбекистонга қарши қандай ўйнасак, шундай интенсивлик билан ҳаракат қиламиз", 49 ёшли франциялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›