Луис Суарес: "Ўзбекистон орқа чизиқда беш киши бўлиб ҳаракат қилади ва бундай рақибларга қарши ўйнашга тайёрмиз"

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 19:36
Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бизга катта сабр ва бўшлиқларни топа олиш қобилияти керак бўлади. Ўзбекистон орқа чизиқда беш киши бўлиб ҳаракат қилади ва бундай рақибларга қарши ўйнашга тайёрмиз; мураббийнинг режаси мукаммал тарзда амалга ошишини истаймиз.

Биз ўзимизни нафақат Мексикада, балки АҚШда ҳам худди ўз уйимиздагидек ҳис қилмоқдамиз. Бу қалбимизни қувончга тўлдиради ва янада кўпроқ масъулият юклайди", деди 28 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS Colombia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›