

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Аргентина Мессининг хет-триги эвазига Жазоирни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Менда бор нарсадан ортиғини сўрай олмайман. Кўп марта айтганимдек, бунинг учун Худога шукр, у менга жуда кўп нарса берди. Энди энг муҳими — бундан завқланиш. Мен биринчи, иккинчи ёки учинчи бўлишга муккасидан кетмаганман... Ўйлашимча, тарихдаги энг зўрлардан бири деб ҳисобланиш — ақлбовар қилмас комплимент. Бу жуда ажойиб. Футбол ўйнайдиган барча инсонлар, келиб-кетган барча буюк футболчилар орасида... Футболда энг зўрлар қаторида бўлиш — ақлбовар қилмас ҳолат. Мен энг зўрлар қаторида эканимдан бахтиёрман ва эришган барча ютуқларим учун миннатдорман", – деди Месси.



