АҚШ департаменти Возинья онасини ЖЧга олиб келишга ёрдам беради

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 20:59
АҚШ Давлат департаменти Кабо-Верде қаҳрамони Возиньянинг онасига Жаҳон чемпионатига етиб келишда ёрдам бериш учун ишга киришди.

40 ёшли дарвозабон Испанияга қарши ўйинда энг яхши ўйинчи деб топилганидан (7 та сейв) ва Кабо-Вердега тарихий дурангга (0:0) эришишда ёрдам берганидан сўнг, Возинья ҳиссиётларини яшира олмади. Унинг онаси Ана Кандида Эвора виза муаммолари ва саёҳатнинг қимматлиги сабабли турнирга кела олмаган эди.

Энди АҚШ расмийлари онахонга виза расмийлаштиришда ёрдам беришмоқда, шунда у ўғлини Жаҳон чемпионатида жонли тарзда кўриш имкониятига эга бўлади. Ўйиндан сўнг Возинья саёҳат харажатлари оиласи учун жуда юқори бўлганини тан олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: CNN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›