

Бу ҳақда бош мураббий Роберто Мартинес матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Рубен Диаш эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр эмас. Шунинг учун у майдонга туша олмайди ва ҳозир таваккал қиладиган вақт эмас. У якка тартибда шуғулланмоқда ва тикланиш жараёнини давом эттиргани маъқул. Қолган барча жараёнлар ижобий ҳолатда", деди 52 ёшли мутахассис.
"Манчестер Сити" ҳимоячисининг 2-турда Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этиш-этмаслиги ҳам сўроқ остида турибди.



