ОКМК Петров билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 14:45
ОКМК футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петров билан тузилган меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.


“Александр Петров 2014 йилдан бошлаб то 2026 йилга қадар – салкам 12 йил давомида Олмалиқ футзалида самарали фаолият олиб борди. У жамоамиз ривожи, клуб ўйин фалсафасининг шаклланиши ва унинг мамлакатнинг энг етакчи жамоаларидан бирига айланишига муносиб ҳисса қўшди. Тажрибали мутахассис қўл остида жамоамиз ички ареналарда юзлаб ёрқин ғалабалар ва унутилмас тантаналарни тақдим этди.

Унга кўра, Александр Петров бошқарувида жамоа 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра кумуш медали ва 1 бор бронза медали совриндори, шунингдек, 4 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳамда 3 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган”, – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати