Рўзиқул Бердиев: "Жаҳон чемпионатида Абдувоҳидда ҳам хатолар бўлди. Қийинчиликларни енга олиш кучли инсонга хос жиҳат"

Оқил Абдубарноев
17 июл 2026, 11:47
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб футболчиларининг Ўзбекистон терма жамоаси таркибида мундиалдаги иштирокига баҳо берди.

"Абдувоҳидда ҳам хатолар бўлди. Ўзи билан бу ҳақда суҳбатлашдим. Энг асосийси – у бундай вазиятни енгиши ва унутиши керак. Қийинчиликларни енга олиш кучли инсонга хос жиҳат.

Мақсадимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиш эди ва бунга эришдик. Хато ва камчиликлар дарс бўлди, буни тузатиш керак. Эндиликда Жаҳон чемпионатида мунтазам қатнашишимиз керак. Кейинги мундиал чиқа олмаслик биз учун фалокат ҳисобланади. Ҳаммаси яхши бўлади", деди Бердиев.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia