Англия Тухель борасида бир қарорга келди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 13:35
Англия футбол ассоциацияси терма жамоанинг Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинадан учраган мағлубиятидан (1:2) кейин Томас Тухелнинг келажаги бўйича якуний қарорни қабул қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ассоциация германиялик мутахассисни истеъфога чиқариш ниятида эмас. У терма жамоада камида амалдаги шартномаси якунланадиган 2028 йилга қадар фаолиятини давом эттиради.

Алоҳида айтиш жоиз, Англия 2028 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилувчи тўртта давлатдан бири бўлишига қарамай, турнирнинг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олмайди. У ҳам худди қолган учта мезбон терма жамоа каби саралаш босқичида иштирок этишга мажбур.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano