Расман: ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
16 июл 2026, 16:51
Ёзги трансфер ойнаси доирасида ОКМК футбол клуби янги легионер билан шартнома имзолади.

Ўтган мавсумни Руминияда ўтказган хорватиялик вингер Иван Пешич фаолиятини эндиликда ОКМК сафида давом эттиради.

Иван Пешич профессионал фаолияти давомида Европанинг бир қатор клублари сафида тўп тепган. У Хорватиянинг U-19 терма жамоаси сафида ҳаракат қилган бўлиб, Руминиянинг «Динамо» (Бухарест) ва «Киндия» (Тирговиште), Украинанинг «Ворскла» (Полтава) ҳамда Беларуснинг «Динамо» (Минск) клублари шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, футболчи Қозоғистоннинг «Шахтёр» (Караганда), «Каспий» (Актау) ва «Қайсар» жамоалари сафида ҳам муваффақиятли тўп тепган.

Клуб ва 1992 йилда туғилган хорватиялик вингер Иван Пешич ўртасида жорий мавсум якунига қадар амал қиладиган меҳнат шартномаси имзоланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати