Ямаль Жаҳон чемпионати финалини ўтказиб юборадими?

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 15:37
Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 финали арафасида хавотирли ҳолатга дуч келди.

AS нашрининг ёзишича, Ламин Ямаль пайшанба куни Нью-Жерсида бўлиб ўтган Испания терма жамоасининг умумий машғулотларида иштирок этмаган.

Вингерда чарчоқ аломатлари кузатилган ва у ярим финал баҳсида олган зарбалари асоратини ҳис қилган. Шу сабабли мураббийлар штаби Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйини олдидан унинг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилган.

Ҳозирги босқичда жиддий жароҳат ҳақида расмий маълумот йўқ. 19 ёшли футболчи финал учрашувига қадар тайёр бўлиши кутилмоқда, бироқ тиббий штаб унинг ҳолатини синчковлик билан кузатишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсида Испания терма жамоаси Аргентинага қарши майдонга тушади. Амалдаги жаҳон чемпиони ярим финалда Англия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Ушбу катта тўқнашув 20 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports