Манба: "Каттақўрғон" легионер дарвозабон олиб келди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 12:35
Бу ҳақда Championat.asia мухбири Толибжон Қосимов хабар берди.

“Пролига вакили "Каттақўрғон" 1.94 метр бўйга эга россиялик дарвозабон Вадим Лукянов билан шартнома имзолади”, – дейилади хабарда.

23 ёшли посбон фаолияти мобайнида “Ростов”, “Волга”, "Кубань Холдинг" ва "Нижний Новгород" жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Аввалроқ самарқандликлар Алмин Куртович ва Георгий Панцулая билан хайрлашган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/qosimovt