"Бунёдкор" клуби ўз стадионига қачон қайтади? Бош мураббий жавоб берди

Оқил Абдубарноев
17 июл 2026, 12:10
"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Насаф"га қарши ўйин бошқа стадионда ўтказилганига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" клуби Суперлиганинг 12-тури доирасида "Насаф"ни "Олимпия" стадионида қабул қилди.

Маълумотларга кўра, майдонга ёз шароитида чимни яхши сақлаш учун кимёвий воситалар сепилган. Шунингдек, стадион ҳудудида чироқ ўчиши билан боғлиқ муаммо бор. Бунга аниқлик киритиш мақсадида бош мураббийдан фикр сўралди.

"Қачон ўз уйимизга қайтамиз? Бу саволни стадион дирекциясига бериш керак. Мен бош мураббийман ва қачон қайтишимизни билмайман. Ҳозирги вазиятда ўзимизни уйдагидек ҳис қилмаяпмиз. Шунинг учун бу борада аниқ бир нарса дея олмайман, ушбу саволни бевосита стадион дирекциясига берганингиз маъқул", деди 44 ёшли мутахассис.

ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ЎҚИШ

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia