

У учрашувдаги қийинчиликлар, об-ҳаво шароити ва ўйин олдидан жамоа дуч келган кутилмаган муаммолар ҳақида гапириб ўтди.

"Насаф"га қарши учрашув жуда оғир кечди. Бунинг устига, ҳаво ҳарорати ҳам анча юқори эди. Шунга қарамай, майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Афсуски, якунда ғалабани қўлдан бой бердик.
Буни баҳона қилмоқчи эмасман-ку, лекин кеча жамоадошларим деярли ухлай олишмади — базада электр энергияси ўчиб қолганди. Табиийки, тикланиш тартиби (режим) бузилди ва бу учрашув давомида чарчоқ сифатида ўз сўзини айтди.
Мен доим чиройли голлар уришга интиламан. Бугун ҳам қулай вазият юзага келди ва ундан унумли фойдалана олдим”, – деди Билолхон Тошмирзаев.



