

Ушбу ўйинларда пойтахтликлар ҳар икки баҳсда ҳам рақиб устидан ғалабага эришишди.
Биринчи учрашув: "Локомотив" – "ОКМК" 2:1
Дастлабки ўйин муросасиз курашлар остида кечиб, "темирйўлчилар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи баҳсда "Локомотив" жамоаси ишончли ҳаракат қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур учрашувда тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўзининг ёрқин ўйинини намойиш этиб, дубли билан ўйин тақдирини ҳал қилди.



