Нодир Абдураззоқов: "Россия ва Саудия Арабистони билан ўйинлар фойдали бўлиши шубҳасиз"

Iskandarov Abdulaziz
10 ноя 2026, 09:19
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ФИФА кунларида йиғинни бошлади.

"Оқ бўрилар" кечадан миллий футбол марказида машғулотларга киришди. Ярим ҳимоячи Нодир Абдураззоқов тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.

"Терма жамоадан чақирув олиш ҳар бир футболчи учун ёқимли. Хурсанд бўлдим. Ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан", — дейди Нодир Абдураззоқов.

— Ўтган ФИФА кунларида таркибдан жой олмаган эдингиз. Ўшанда телефон қўнғироқ орқали ишора қилгандингиз, кейин эса уни терма жамоага алоқаси йўқлигини айтдингиз...

— Хайронман, ҳозир ижтимоий тармоқлар ривожланиб кетган. У терма жамоага алоқаси йўқ эди.

— Осиё Кубоги бир йилга қолдирилиши сиз ва бошқа футболчиларга яна ўзини кўрсатиши учун имкониятми?

— Осиё Кубоги бир ойдан кейин ёки бир йилдан кейинми, яхши ҳолатда бўлиб турсак, насиб қилгани бўлади.

— Россия ва Саудия Арабистонини услуб жиҳатдан қандай фарқлаш мумкин?

— Россия жисмоний тарафлама кучлироқ деб ўйлайман. Саудия Арабистони чемпионати кучайганини ҳамма кўриб турибди. Фойдали ўйинлар бўлиши шубҳасиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia