Азизбек Тўлқинбеков: "Имконият берилса, максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан"

Iskandarov Abdulaziz
10 ноя 2026, 09:31
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинига бир қатор янги футболчилар таклиф қилинди.

Улардан бири Азизбек Тўлқинбеков дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Терма жамоа йиғинига иккинчи марта чақирилдим, лекин мен учун биринчи машғулот ҳисобланади. Буёғига фақат ҳаракат қиламан", — дейди Азизбек Тўлқинбеков. 

— 3 тоифадаги терма жамоада ўйнаш қийин бўлмаяптими? 

— Чақиришяптими, демак керакман. Ҳаммасига ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. 

— Йиғинга 25-30 нафар футболчи чақирилди. Олдиндаги ўйинларда қанчалик имкониятга эга бўласиз? 

— Имконият берса ёки бермаса миллий терма жамоага чақирилиш катта бахт. Имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан. 

— Фабио Каннаваро билан шахсан гаплашиб кўрдингизми? 

— Ҳали гаплашганим йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia