

Канал муаллифларининг фикрига кўра қийин вазиятда “Андижон” футбол клубини ўз қўлига олган ёш мутахассис Ислом Аҳмедов ой мураббийи дея эътироф этилди.
Ушбу ойда Ислом Аҳмедов “Андижон” клубини 19 апрель санасидан бошлаб майдонга олиб тушди.
Дастлаб “Қўқон-1912” клуби билан сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Сўнгра Тошкентда “Бунёдкор” клубини 3:1, ўз уйида “Динамо”ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Ойнинг сўнгги турида “Хоразм”ни Урганчд 3:0 ҳисобда мағлуб этиб умумий 4та ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг билан 10 очко жамғарди.

Ой футболчиси дея ОКМК клубининг 20 ёшли футболчиси Нодир Абдураззоқов тан олинди.
Ушбу ойда Нодир Абдураззоқов умумий 7 ўйинда майдонга тушиб 4 та гол ва 2 та голли узатма қайд этиб, 90minutuz подкасти талқинида энг яхши футболчи деб топилди.
Абдураззоқов ўз голларини “Сурхон” , “Андижон”, “ Бухоро” ҳамда “Локомотив” га қарши урган бўлса “Динамо” ва “Андижон”га қарши баҳсларда ассист қайд этди.
Нодир Абдураззоқов ўзининг самарали ўйинлари майдондаги жанговор ўйин услуби ўз клубини муоффақияти йўлида қўшаётган ҳиссаси орқали миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваронинг эътиборини тортди. Куни кеча у Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати олди кенгайтирилган таркибидан жой олди.

Зулфиқор Ғуломов



