Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"
21 ноя 2024 23:43
Янгиликлар
Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"
Муҳим беллашувда Нодир Абдураззоқов ва Арихиро Сентокунинг голлари олмалиқликларга ғалаба келтирди. Мазкур учрашувдан сўнг меҳмонлар футболчиси Нодир Абдураззоқов фикрларини билдирди.
"Жорий мавсум бошидан бери иккинчи ўринда кетаётган эдик. Ўрнимизни қўлдан бой бериш уят ҳисобланарди. Айрим ўйинларда ўзимиз истаган натижага эриша олганимиз йўқ. "Пахтакор" билан баҳсга икки хафта давомида бор кучимиз билан тайёргарлик кўрдик. Бу ўйинни ютишимиз шарт эди.
"Пахтакор"га қарши ҳар қандай жамоа икки ҳисса куч билан майдонга чиқади. Статистикага қарайдиган бўлсак, ОКМК узоқ вақтдан буён сафарда бу жамоани юта олмаётганди. Мазкур натижани янгилашимиз кераклигини тушуниб тургандик.
Олдинда 1 та тур қолди. Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак", - дейди Нодир Абдураззоқов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар