

— Авваламбор, ассалому алайкум. Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, бу — бизнинг жуда катта хатомиз. Болаларга масъулиятни ҳис қиладиган қилиб тушунтира олмадик, қанақадир бугун жуда бўш ўйнашди. Нима дей, билмайман, чунки қанақадир... Мисол учун, РФА бугун нима ҳисобидан ютиб кетди? Хоҳиш. Хоҳиш жуда ҳам кучли эди. Майдоннинг ҳар бир ери учун қаттиқ кураш олиб боришди, бугун 80–85% курашларни ютқазиб қўйдик. Ўшанинг ҳисобига натижа ҳам ўз сўзини айтди.
Энди нима десам бўлади, барибир биз, мисол учун, бундан олдинги — "Арал"га қарши ўйиндан аввал плей-оффга кириш имкониятимиз бор эди, ўша учрашувдаги мағлубиятдан сўнг эса имкониятларимиз камайди ва шу сабабли болаларда руҳий тушкунлик бўлди. Ўшанинг таъсири бугун ўз сўзини айтди, деб ўйлайман. Чунки болалар билан жуда кўп гаплашдик. Йилни чиройли тугатишимиз керак эди.
Лекин бўлгани бўлди. Ҳамма нарсадан, нима дейди, хулоса қиламиз, Худо хоҳласа, кейинги йилга режаларни қилиб, кейинги йилга ҳам ҳаракат қиламиз. РФА жамоасига фақат омад!
— Агар ўйиндан олдин назарий жиҳатдан жамоада плей-оффга илиниш имконияти бўлганда, учрашув бошқача бўларди деб ўйлайсизми?
— 100% бошқача бўларди. Чунки болаларда хоҳиш ҳам қолмагандек бўлиб қолди, шундай яққол кўриниб қолди. Мисол учун, ўша машғулотга чиққанимизда ҳам четдан кузатиб ўтирибмиз, ҳамма нарса кўриниб турибди. Ўшанинг учун ечиниш хонасига кирганда ҳам болаларга: "Эй болалар, кўзларингизни очинглар, чигалдизди машғулотини ҳам яхши қилмадинглар. Кейин ўйин давомида қўшилиб кетиш жуда қийин, ўшанинг учун ҳозирдан ҳали вақтингиз бор", деб гапириб-гапириб, лекин етказа олмадик. Ўшанинг учун бу айб фақат бизнинг — мураббийлар штабида.
— Ассалому алайкум. Мана, шу "Ғазалкент"даги бу йилги энг катта бурилиш нуқтаси бўлган ўйин деб "Қўқон-1912" билан учрашувни ўйлайман. Унгача бўлган жамоа бошқача эди, Қўқон билан ўйиндан кейин бошқача жамоа бўлиб қолди. Шу ўша ғалабадан кейин қанақадир болалар ўзига катта баҳо бериб юбормадими?
— Энди бу ҳолат бўлиши ҳам мумкин, лекин барибир, бу нарса, нима дейди, болаларнинг ўзига боғлиқ. Энди, барибир, йилнинг бошида ҳамманинг ўз мақсади бор-да. Йил давомида шу нарсага эришаман, кучлироқ бўламан, дейди.
Энди ўша ҳамма нарсада, ҳамма ўша нарсада деб ўйлайман. Нима дей, чунки машғулот, тизим — ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Мисол учун, Қўқонгача ҳам шундай бўлиб келди, Қўқондан кейин ҳам шундай бўлиб келди. Тизим, ўша машғулотлар ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бу фақат ўша руҳият, чарчоқ аломати — ўшанинг ҳисоби фақат. Лекин "Арал" билан ўйинда ҳам, мисол учун, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, жуда кўп вазият яратдик. "Навбаҳор" билан ҳам... Барибир, нима дейди, бизда энг катта муаммо — ҳимояда. Чунки биз ҳар битта ўйинда кўплаб вазият яратамиз, фақат ҳозир энди "орқани нолга ушлаб берсак", ҳужумда албатта гол урамиз.
Ўшанинг ҳисоби, энди ҳозир ҳамма нарсани ўйлаб чиқдик, кўриб чиқдик. Хулосалар чиқардик. Энди, Худо хоҳласа, ҳимояни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш режаси ҳам бор. Худо хоҳласа, ўшани секин-секин селекция қилиб ҳам, янги болалар қўшиб бўлса ҳам, лекин ҳимоявий хатоларни камайтиришга ҳаракат қиламиз.



