Сергей Чигодаев: "Жароҳатлар панд бермаса, Жаҳон чемпионатига оптимал таркибда борамиз"

Iskandarov Abdulaziz
10 ноя 2026, 08:33
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вакилларимиз кеча тараддуд доирасида Эквадор билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ўйиндан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Сергей Чигодаев фикрлари билан бўлишди. 

"Эквадорга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бу Жаҳон чемпионати олдидан охирги йиғин ҳисобланади. Ўйинга тўхталсам, умумий маънода яхши рақиб танланган. Йигитлар маълум бир тажрибага эга бўлишди. Ўзимизнинг хатомиздан сўнг кераксиз голни ўтказиб юбордик. Футболчилар охиригача курашишди, жамоамизда характер бор. Тайёргарлик давом этади, олдинда яна битта ўйин бор", — дейди Сергей Чигодаев. 

— Жамоа ўйин томонлама қанчалик шаклланди? 

— Таркиб шаклланган, рўйхатни аниқлаб олдик. Жароҳатлар тўсқинлик қилмаса, оптимал таркибда йўл оламиз. 

— Гуруҳда Африка қитъасидан рақиблар бор. Тайёргарлик шу даражада бўляптими? 

— Гуруҳимизда яхши рақиблар жамланган. Барча терма жамоаларни кузатдик, ўргандик. Исталган жамоа билан ўйнай оламиз. 

— Бу терма жамоамиз учун мундиалда қайси натижа қониқарли бўлади? 

— Ўтган йили Осиё чемпиони бўлдик, бу йил ҳам яхши қатнашдик. Ўйин томонлама ҳеч кимга ютқазмадик. Фақат Японияга пенальтилар сериясида енгилдик. Ҳозир машғулотларда пенальтилар устида ишлаяпмиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia