UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  1 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  20 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  4 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган" Янгиликлар

Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"

ОКМК ярим ҳимоячиси Нодир Абдураззоқов Россиянинг "Ротор" клубига қарши ўйин якунида янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.

– Йиғин қандай ўтмоқда?

– Йиғинга келиб қўшилиб олдик. Бугун биринчи марта тўлиқ ўйнадим. Қийин бўлди, жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиш учун шундай ўйинлар ўтказишимиз керак. Яхши ўйин гувоҳига айланди. Биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. Россия жамоалари кўпинча жисмонан кучли бўлади. Бу биз учун яхши. Чунки Суперлигадаги рақибларимиз ҳам шундай даражада.

– Янги мавсумда порлаши кутилаётган ОКМК жамоаси асосан ёшлар билан қатнашиши деярли маълум бўлиб улгурди. Жамоа олдига қандайдир аниқ вазифалар, мақсадлар қўйиляптими?

– Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган, яъни энг юқори мақсад қўйилган. Ҳеч қачон, мисол учун, бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган. Бош мураббий ҳар доим энг юқори талабни қўяди.

– Жамоа янги мавсумга тайёрми?

– Жамоа мана шу охирги йиғиндан кейин тайёр бўлади. Шунда беллашувларда иштирок этсак, тайёр бўламиз.

– Янги футболчиларнинг мослашиши қандай кечмоқда?

– Жамоага яқинда келганларни янги деб ҳам бўлмайди. Чунки ҳаммамиз олдин бирга ўйнаганмиз, ҳаммамиз бир-биримизни биламиз. Ички муҳит аъло даражада. Қийинчилик бўлмайди деб ўйлайман.

– Мухлисларга тилакларингиз...

– Мухлисларидан қўллаб-қувватлашини сўраб қоламиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика