

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ғалаба қозондик, лекин ўйинимиз қовушмади. Озгина ўйиннинг ўзи ҳам ёқмади. Бу - футбол, шунақа учрашувлар ҳам бўлиб туради. Энг муҳими, ғалаба қозондик ва йигитлар хурсанд бўлишди. Энди дамга чиқамиз ва кейинги мавсум учун режа тузишни бошлаймиз.
- "Лочин" бош мураббийи майдон ҳақида салбий фикр билдирди. Сиз нима дея оласиз?
- Майдон ҳамма учун бир хил. Ўзбекистон иқлимидан келиб чиқсак, майдоннинг ҳозирги ҳолати шундай. Иложи йўқ, бизга шу ерда футбол ўйнайсизлар дейишса, чиқиб ўйнаймиз. Майдон биз учун ҳам, рақиб учун ҳам бир хил эди.
- Кейинги йилга режалар қандай?
- Режалар бор, энди маслаҳатлашиб бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Янги йилдан сўнг кўп янгиликлар бўлади.



