

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугун футбол бўлмади. Иккала жамоа ҳам футбол ўйнамади. Бундай майдонда умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Футбол эмас курашларга бой спорт кечди. Бу майдонда 11 метрлик жарима тўпидан гол урмаса, ўйиндан уриб бўлмайди. Иккала жамоа ҳам вазиятларни юзага келтира олмади. Бундай майдонлар Пролига савиясини туширади. Талабга жавоб бермаган майдонни қабул қилмаслик керак. Биринчи тур бўладими, охирги тур бўладими - фарқи нима. Футбол ўйнаса бўладиган майдонда футбол ўйнаш керак.
- Бугунги ўйин билан мавсумга якун ясалди. "Лочин" эгаллаган ўриндан қониқиш олдингизми?
- Биз ушбу мавсум футболчиларнинг савиясини ўстиришга ҳаракат қилдик. 7-8 нафар ўйинчимизни кучли жамоаларга қўйиб юбордик, бу эса бизни хурсанд қилди. Тўғриси, иккинчи даврадаги ўйинимиздан қониқмадим. Янги қўшилган футболчилар билан жамоа ўйинини қура олмадик. Ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик, лекин эгаллаган ўрнимиз шахсан менга ёқмади.
- Тез орада плей-офф учрашувлари старт олади. Суперлига клуби билан тўқнашувда Пролига жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Баҳс битта ўйиндан иборат ва бунда ҳар нарса бўлиши мумкин. Кубок учрашувларида ҳам кўрдик, Пролига жамоалари бўш келмади. Яхши тайёргарлик эвазига ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. Пролига етакчилари билан Сурперлига охирги ўриндаги жамоалар тенг кучли деб ўйлайман.



