

L’Equipe нашрининг қайд этишича, "Монако" ва "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи икки ойдан кўпроқ вақтдан бери бу борада иккиланмоқда. Бир томондан, у Инфантинонинг яна тўрт йилга қолишига тўсқинлик қилишни ўзининг "бурчи" деб билса, бошқа томондан — мавжуд тизим доирасида ҳозирги раҳбар билан курашиш бефойда эканлигига ишончи комил. Қолаверса, мутахассис Халқаро футбол федерацияси раҳбарининг жавобгарлик доираси футбол майдонидан жуда узоқ, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, Венгер ҳеч қачон сайловда қатнашиш ғоясидан узил-кесил воз кечмаган ва кўринишидан, ҳозир ўзига билдирилаётган тавсияларга рози бўлишга яқин турибди. Манба маълумотларига кўра, собиқ мураббий бир нечта учрашувлар ўтказиб, ҳафта ўрталарига қадар якуний қарорга келади.
Маълумот ўрнида, 77 ёшли франциялик мутахассис айни пайтда ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўйича раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.


