

Аввалроқ Каталония клуби 28 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан муддати тугагунга қадар фойдаланмаган эди. "Барселона" раҳбарияти ҳужумчининг ижара муддатини яна бир мавсумга узайтириш бўйича навбатдаги вақтинчалик келишувни муҳокама қилишга тайёр бўлса-да, "қизил иблислар" учун бундай сценарий энди бутунлай истисно қилинади.
Хабар беришларича, "Манчестер Юнайтед" фақатгина тўлиқ трансфер вариантини талаб қилмоқда ва форвард учун бошқа ижара шартномаларини кўриб чиқишга тайёр эмас.
Англия гранди Рэшфорд учун бошқа клублардан расмий таклифлар йиғиш ва потенциал харидорларни топиш мақсадида футбол воситачилари ҳамда агентлар билан ишлашни бошлаб юборган. Кўринишидан, "Олд Траффорд" раҳбарияти маошлар қайдномасини енгиллатиш ва ёзги трансфер ойнаси учун маблағ йиғиш мақсадида ўз академияси тарбияланувчиси билан бутунлай хайрлашмоқчи.



