

Ўтган мавсумда “Қизилқум” таркибида тўп тепган украиналик ҳужумчи Роман Папарига яна навоийликлар сафига қайтди. Футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасида мавсум сўнггигача битим имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Роман Папарига “Қизилқум” таркибида умумий ҳисобда 28 та беллашувда майдонга тушиб 3 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган ҳамда 2 маротаба голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйга эди.
Папарига жорий мавсум Индонезиянинг “Персиб Бандунг” жамоаси сафида 13 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол уриб, 1 та голли пас берди.



