

МЮ 100 000 ўринли янги стадион қурилиши учун зарур бўлган ернинг катта қисмини харид қилди.
Клуб амалдаги стадиондан тахминан 350 метр шимоли-ғарбда жойлашган 25 акр (101 171 кв. м) майдонга эга ер участкасини саноат майдонлари етказиб берувчи етакчи компания ҳамда "Blackstone" портфелигадан сотиб олди.
"Майдони 370 акр (1 497 336 кв. м) бўлган ҳудудни қайта қуриш лойиҳаси доирасида тахминан 15 000 та янги хонадон барпо этилиши, жами 130 мингта янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, Буюк Британия иқтисодиётига йилига 7 миллиард фунт стерлингдан зиёд даромад келтирилиши кутилмоқда", — дейилади МЮ баёнотида.



