

Манбанинг маълумотига кўра, 26 ёшли германиялик футболчининг чап тўпиқ бўғимидаги бойламлари узилгани ташхис қилинган. У камида 8 ҳафтани ўтказиб юборади.
Ҳимоячи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Кот-д'Ивуарга қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.
Германия гуруҳ босқичининг сўнгги турида 25 июнь куни Эквадорга қарши майдонга тушади. Немислар муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини нақд қилиб бўлишган.



