Мартинес Ўзбекистонга қарши ўйин учун Португалия асосий таркибида камида учта ўзгариш қилмоқчи

Оқил Абдубарноев
22 июн 2026, 18:00
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши кечадиган навбатдаги ўйин учун Португалиянинг асосий таркибида ўзгаришларни амалга оширади.

Жароҳат сабаб мусобақадаги илк ўйинни ўтказиб юборган Рубен Диаш яна сафга қайтди ва ҳимоя марказида жамоанинг асосий янгилиги бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Конго Демократик Республикасига қарши баҳсда умуман майдонга тушмаган Жоау Феликс ва Диогу Далот ҳам асосий таркибдан жой олиши тахмин қилинмоқда.

Бернарду Силва, Нуну Мендеш ва Томаш Араужу эса катта эҳтимол билан бу сафар захирада қолади.

Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинидан олдинги сўнгги машғулотлардан бирини шу якшанба кунига режалаштирган.

Португалия сешанба куни (Тошкент вақти билан 22:00 да) Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sicnoticias

Сўнгги янгиликлар

Барча ›