
Турнирда жами 24 та жамоа учта ёш тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақада Фарғона вилоятининг энг сара жамоалари билан бир қаторда қўшни Андижон вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчилар ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақа юқори савияда ташкил этилган бўлиб, ёш футболчилар, мураббийлар ҳамда мухлислар учун барча зарур шароитлар яратилган. Учрашувлар замонавий ҳаво гумбази билан ёпилган футбол манежида ўтказилаётгани эса турнирнинг яна бир муҳим жиҳати ҳисобланади.
Айни кунларда ташқи ҳаво ҳарорати юқори бўлишига қарамай, манеж ичидаги қулай микроиқлим туфайли ҳарорат +20°С атрофида сақланмоқда. Бу эса ёш футболчиларга ўз маҳоратини тўлиқ намойиш этиш, мухлисларга эса учрашувларни қулай шароитда томоша қилиш имконини бермоқда.
“Fergana Cup” нафақат ғолибларни аниқлаш, балки келажакда катта футболга қадам қўядиган истеъдодларни кашф этиш майдонига айланиши кутилмоқда. Мусобақа давомида ёш футболчилар ўртасида қизиқарли ва муросасиз баҳслар гувоҳи бўлишимиз шубҳасиз.