Испания терма жамоаси Ламин Ямаль асосий таркибда майдонга тушган сўнгги 21 та ўйинда мағлубиятга учрамади

Aslanov Jasurbek
22 июн 2026, 20:29
Испания терма жамоаси ҳужумчи Ламин Ямаль асосий таркибда майдонга тушган сўнгги 21 та учрашувда мағлубият нималигини билмаяпти.

Аввалроқ испанияликлар ЖЧ-2026 "Н" гуруҳи 2-тури доирасида Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб этишди (4:0). Бу ҳақда Opta ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида хабар берди.

Ямаль асосий таркибда майдонга тушган ўйинларда испанияликлар 15 та ғалабага эришиб, олти марта дуранг қайд этишди. "Қизил фурия" ушбу ўйинларда 60 та гол киритди, шулардан 16 тасида Ямаль бевосита иштирок этди (бешта гол ва 11 та голли узатма).

2-турдан сўнг Испания терма жамоаси тўрт очко жамғариб, "Н" гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Саудия Арабистони эса бир очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

3-турда Испания терма жамоаси Уругвай билан (27 июнь), Саудия Арабистони эса шу куни Кабо-Верде билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›