Касадога МЮ, “Атлетико" ва "Байер" қизимоқда

13 июн 2026, 13:36
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо Европа трансфер бозорида эътиборни тортмоқда.

22 ёшли испаниялик футболчи "Атлетико"да қизиқиш уйғотмоқда, бироқ Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне келишувни ҳали тасдиқламади.

Касадони "Манчестер Юнайтед" ва "Байер" ҳам кузатмоқда.

Аввалроқ ярим ҳимоячига Саудиянинг "Ал Ҳилол" клуби эътибор қаратаётгани маълум бўлганди.

Касадонинг ишларини таниқли футбол агенти Жорже Мендеш бошқаради ва футболчининг "блауграна" билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›