Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди

22 июн 2026, 18:36
Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Талгат Байсуфинов ўз лавозимини тарк этганини маълум қилди.

"ҚФФ Талгат Байсуфинов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан истеъфога чиқишга қарор қилганини хабар қилади. Биз мураббийнинг истеъфосини афсус билан қабул қиламиз ва унинг қарорини ҳурмат қиламиз.

Унинг қўл остида жамоа ўз кучига бўлган ишончни қайта тиклади ва ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилади. ҚФФ Талгатга профессионаллиги, ўз ишига содиқлиги ҳамда Қозоғистон терма жамоаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайди", — дейилади ташкилот баёнотида.

Байсуфинов бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида 4 та, доимий мураббий сифатида эса яна 4 та ўйинда жамоани майдонга бошлаб тушди. У бошқарган 8 та учрашувнинг 2 тасида мағлубият қайд этилган бўлса, 3 та ўйин дуранг (жумладан, Белгия билан 1:1) билан якунланди ва 3 та баҳсда ғалаба қозонилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›