

У мундиаллар тарихида энг кўп турли рақиблар дарвозасини ишғол қилган футболчига айланди.
Месси олтита Жаҳон чемпионатида жами 11 та терма жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, у Криштиану Роналду, Юрген Клинсманн ва Мирослав Клозени ортда қолдирди – уларнинг ҳисобида 10 та турли терма жамоага урилган голлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Месси Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони бўйича Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега етиб олди – энди футболчи ҳисобида 16 та гол мавжуд бўлиб, бу Жаҳон чемпионатлари доирасида урилган голлар бўйича тарихий рекорднинг такрорланишидир.



