"Навбаҳор" Кати билан хайрлашди

17 июн 2026, 17:35
"Навбаҳор" ёзги трансфер ойнаси вақтида легионер ҳужумчиси Катулонди Кати билан хайрлашди.

"Иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўраётган жамоамиз сафида бир қатор ўзгаришлар амалга ошиши кутилмоқда. Жумладан, мавсум аввалида жамоамиз сафига Конго ДРдан келиб қўшилган ҳужумчи Катулонди Кати билан икки томоннинг келишувига кўра, дўстона хайрлашилди.

Катулонди Кати жамоамиз сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 550 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол урди ҳамда икки марта огоҳлантирилди.

Биз Катулонди Катига жамоамиз сафида ўтказган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб,  унинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - дейилган наманганликлар матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @fcnavbahor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›