Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади

Aslanov Jasurbek
17 июн 2026, 18:32
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги дебют ўйинини уйда томоша қилади.

Президентимиз 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Эртага Ўзбекистон-Колумбия ўйини соат 07:00 да бошланади. Халқимиз Ватан жамоасига ўз уйида, яқинлари билан мухлислик қилиши учун қўшимча қулайлик берилмоқда.

Шерзод Икромовичнинг маълум қилишича, “Президентимиз эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қиладилар. 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар”.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://t.me/qurbonova_a

Сўнгги янгиликлар

Барча ›