

– Месси рақамларга эътибор бермаслиги ростми? – Қасам ичаман, унга барибир, умуман фарқи йўқ. Баъзида биз хонада ўтириб, мате ичиб, унга: "Эътибор бер, [рекордгача] сенга бир-иккита гол қолди", деймиз. Аммо у бундай нарсалардан ҳатто хабари ҳам йўқ. Бу қандай бўлишини билмайман, лекин Мессининг бундай нарсаларга ҳақиқатдан ҳам қизиқиши йўқ, – деди Де Поль.



