UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни яхши бошладик. Четлатишдан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик, аммо гол ҳам урдик. Иккинчи тайм ҳимояландик ва Умарни майдонга тушириб, беш нафар ҳимоячи услубига ўтиб олдик. Йигитларга катта раҳмат. Улар борини беришди", - деди Камолиддин Тожиев бугунги ғалабадан сўнг.


- Бугун "Пахтакор"га ғалабани қўлга киритишига нима ёрдам берди ва "Нефтчи"га нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Мақсадимиз бизни олдинга етаклади. Йигитлар кўпроқ очко тўплашимиз кераклигини тушуниб туришибди. Биринчи даврада кўп очколар йўқотдик. Энди эса хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугун яхши ҳимояландик. Шу сабабли "Нефтчи" деярли вазиятлар ярата олмади.

- Икки жамоада ҳам терма жамоага чақирилган футболчилар бор эди. "Пахтакор" футболчилари CAFA мусобақасидаги кўплаб учрашувларни ҳисобга олган ҳолда футболчиларда бироз чарчоқ аломатлари кузатилиши табиий бўлар эди. Бироқ, бугун терма жамоага чақирилган барча футболчилар анча яхши ўйин намойиш этишди. Масалан, голларга Турғунбоев ва Сергеевлар муаллифлик қилишди. Терма жамоага чақирилган футболчиларнинг кутилганидан яхшироқ ўйнашига нима сабаб бўлди?

- Бизда 15 нафар футболчи терма жамоага йўл олди. Ёшларимиз ҳам U23 терма жамоаси сафида саралаш мусобақасида иштирок этишди. Икки нафар футболчимиз Ироқ терма жамоасига чақирилди. Менинг хавотирга солган нарса жароҳатлар эди, аммо ироқлик футболчиларимиз жароҳат билан сафимизга қайтишди. Футболчиларда чарчоқ сезилмади. Сабаби улар "Пахтакор" учун бор кучларини топишади. Икки-уч кун тикланишга ҳаракат қилдик.

- Терма жамоада "Пахтакор" футболчилари кўпроқ ўйин имкониятига эга бўлишди. "Нефтчи" футболчилари эса асосан захирада қолиб кетишди. Қайси жамоа футболчилари Суперлига баҳсларига яхшироқ тайёр бўлади деб ўйлайсиз? Терма жамоада ўйнаган ёки захирада қолиб кетган?

- Менимча, кўпроқ ўйнаган футболчилар яхшироқ ҳолатда қайтиб келишса керак.

- "Пахтакор" Тожиев қўл остида нафақат ғалаба, балки чиройли ўйин ва кўпроқ гол уришга интилмоқда. Ҳисоб китоб қилсак "Пахтакор" энг кўп гол урган жамоалардан бири. "Пахтакор" намойиш этаётган томошабоп футбол баъзан зарарга ҳам ишламоқда. Масалан, ҳозир "Пахтакор" биринчи ўриндаги жамоадан 7 очко ортда қолиши бироз адолатсиз. Жамоа намойиш этаётган ўйин сифатига қарасак. "Пахтакор" мағлуб бўлган ўйинларда имкон қадар прагматикроқ ёндашув қилса бўлмасмиди ёки сизнинг фалсафангиз фақат йирик ҳисобда ғалаба қозонишга интилишми?

- Йўқ. Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. 5-6та гол уриш ҳақида ўйламаймиз. Вазиятлардан фойдалана олганимиз туфайли айрим ўйинларда 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. Мен йигитларга шунча гол уриш керак деган вазифа қўймайман.

- "Насаф" билан фарқ 7 очко ва олдинда 9та тур бор. "Пахтакор" чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиладими?

- Албатта. Барча ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва охиригача курашамиз.

- ФИФА кунларида "Пахтакор" ўз стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Пахтакор" стадионининг ҳозирги ҳолати қандай ва жамоа қачон ўз аренасига қайтади?

- Ҳолати аъло, аммо яна бир ой давомида кутиш керак. "Динамо" билан Кубок ўйини ҳам ЖАРда бўлади.

- Суперлигадаги бир клуб мураббийи чемпионат баҳсларидаги сўнгги 7-8 турда ғалаба қозонган жамоа якунда яхши натижа қайд этади деган эди. Ушбу фикрга қўшиласизми? "Пахтакор" энди қолган 9та турда борини берадими? Ҳозир "Насаф" билан бўлган фарқ катта-ку...

- Биз 7-8та ўйинга эътибор қаратганимизда мусобақа жадвалида кўтарилмаган бўлардик. Биз барча ўйинга максимал ёндашамиз. "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди. "Пахтакор" футболчилари ҳар доим чемпионлик учун курашиб келган.

- Диёр Холматов ўтган мавсумларда анча ёрқин ўйнаган эди. Менинг назаримда, жорий мавсум унда пасайиш кузатилмоқда. Ушбу вазиятни қандай тўғрилаш мумкин?

- Диёрга имкон қадар ўйин вақтини тақдим этяпмиз. Машғулотларда эса унда ўзгариш йўқ. Футболчи кўпроқ ўйнаш керак, холос.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика