

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Англия клуби раҳбарияти ва Саудия Арабистонидан бўлган эгалари каталонияликларнинг расмий таклифини қабул қилган.
"Барселона" Гордон учун 70 миллион евро ва қўшимча бонуслар тўлайди. Умумий сумма 80 млн евродан ошади. Энтони тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун шу ҳафта Испанияга йўл олади.
Гордон бу мавсум АПЛнинг 26 та ўйинида 6 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширган.



