

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг келтиришича, Каталония клуби спорт директори Деку Лондонга сафар қилиб, у ерде футболчининг вакиллари билан учрашув ўтказган. Ушбу суҳбат Гордоннинг позициясига таъсир қилгани ва у "Барселона" сафига ўтиш вариантига янада очиқроқ бўла бошлагани қайд этилган.
Бироқ асосий тўсиқ бўлиб футболчининг нархи қолмоқда: инглиз клуби Гордонни тахминан 75–90 млн еврога баҳоламоқда, бу эса "Барселона"нинг жорий молиявий модели доирасидаги ҳаракатларини жиддий равишда чеклайди. Бундан ташқари, вингер атрофидаги вазиятни кузатиб бораётган Европанинг бошқа топ-клублари ҳам қўшимча рақобат туғдирмоқда. Англия терма жамоасининг 25 ёшли футболчисига "Бавария" ва "Ливерпуль" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсумда Гордон "Ньюкасл" сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатма билан ажралиб турди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 млн еврони ташкил этади.



