Жалолиддин Машарипов: "Адаптация жараёни бошланди. Бизни АҚШда кутиб олган юртдошларимизга раҳмат"

Administrator
28 май 2026, 00:01
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Нью-Йорк шаҳридаги йиғинлар давомида ЎФА матбуот хизматига тайёргарлик жараёни ҳақида интервью берди.

- АҚШга етиб келдингиз, жамоанинг кайфияти қандай? Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Барча ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклайман. Адаптация жараёни ажойиб бошланди. Ҳозир мана тайёргарликни бошладик Нью-Йоркда. Жаҳон чемпионати учун тайёргарлик бошланди. Бизни аеропортда кутиб олган юртдошларимизга раҳмат айтаман.

- Жароҳатдан сўнг қайтдингиз. Тикланиш жараёни қандай кечмоқда?

- Жуда ҳам яхши, аъло даражада. Жаҳон чемпионатида қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Жаҳон чемпионатидан олдин ўтказиладиган иккита ўртоқлик ўйинлари ҳақида гапирсангиз...

- Жуда яхши ўйинлар бўлади. Биз ҳам ўзимизни текшириб оламиз. Ушбу учрашувни жуда яхши ўйлашган. Ҳаммаси яхши бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›