

Бразилиялик футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Реал" хотиржам, мен ҳам хотиржамман. Президент менга ишонади, мен эса унга. Шунчаки кутиш ва ҳар бир кунни, ҳар бир лаҳзани дунёнинг энг яхши клубида завқланиб ўтказиш керак.
Ўзимни ҳеч қачон "Реал"дан ташқарида тасаввур қилмаганман. Бу ерда ўтказаётган ҳар бир онимдан чинакамига завқланаман, чунки бу — орзумдаги клуб. Мен ҳамиша шу ерда, узоқ вақт давомида ўйнашни орзу қилганман.
Ҳозир ёшлигимга қарамай, жамоа сардорларидан бириман. Бу тарихда саноқли марта юз берадиган муҳим ютуқдир. Шу сабабли ҳар бир лаҳзадан завқ оляпман.
Бутун умрим давомида шу ерда қолишни истайман, аммо шартномани узайтиришга шошилмаяпман", — деди Винисиус Caze TV телеканалига берган интервьюсида.



