Винисиус, Ямал, Мбаппе, Педри, Жоан Гарсия ва Рациу – WhoScored талқинига кўра Ла Лига рамзий терма жамоасида

Aslanov Jasurbek
27 май 2026, 12:20
WhoScored талқинига кўра Ла Лиганинг рамзий терма жамоасида "Реал" ва "Барселона"дан уч нафардан футболчи жой олди.

Жамоа футболчиларнинг ўз позицияларидаги ўртача рейтинг баллари асосида тузиб чиқилди. Унга кўра рамзий таркиб қуйидагича кўриниш олган:
Дарвозабон: Жоан Гарсия ("Барселона", ўртача балл – 7,09);
Ҳимоячилар: Андрей Рациу ("Райо Вальекано", 7,13), Флориан Лежен ("Райо Вальекано", 7,06), Кике Салас ("Севилья", 7,16), Карлос Ромеро ("Эспаньол", 7,0);
Ярим ҳимоячилар: Ламин Ямал ("Барселона", 8,23), Pedri ("Барселона", 7,25), Джуд Беллингем ("Реал", 7,24), Абде Эззальзули ("Бетис", 7,19);
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе ("Реал", 7,70), Винисиус Жуниор ("Реал", 7,35).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: WhoScored

Сўнгги янгиликлар

Барча ›