"Барселона" ва ПСЖ АПЛдаги 19 ёшли футболчига қизиқиб қолди

Administrator
27 май 2026, 20:59
"Барселона" ва "ПСЖ" "Кристал Пэлас" футболчисига қизиқмоқда.

"Кристал Пелас"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Жейде Канво "Барселона" эътиборини тортди, дея хабар беради L'Equipe. Манбага кўра, ПСЖ ҳам "энг яхши ёш француз футболчиларини" жалб қилиш лойиҳаси доирасида ушбу ўйинчини кузатиб келган.

Ҳозирча "Кристал Пэлас" шартномаси 2029 йилгача амал қиладиган Канво борасида ҳеч қандай таклиф олмаган. Футболчи АПЛнинг ўтган мавсумида 20 та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›