

"Барселона" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Энтони Гордон билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 25 ёшли англиялик футболчи билан шахсий келишув шартлари тўлиқ келишиб олинган. "Барселона" келишувни якунлаш учун "Ньюкасл" билан расмий музокараларни олиб бормоқда.
Қайд этилишича, Каталония клуби ҳали ҳам Гордонни ўз сафига қўшиб олишга уринаётган "Бавария" ва АПЛнинг бир қатор клубларидан ўзиб кетиш учун трансферни имкон қадар тезроқ амалга оширмоқчи.
The Athletic нашрининг ёзишича, каталонияликлар Англия терма жамоасининг 25 ёшли вингери учун 80 миллион евро (69,3 миллион фунт) ва бонуслар таклиф қилган.



