ЕЧЛ саралаши. Раҳмоналиевнинг голи ҳисобга олинмади, аммо жамоаси ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
21 июл 2026, 23:26
УЕФА Чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи учрашуви доирасида Озарбайжоннинг "Сабаҳ" жамоаси Финляндиянинг "КуПС" жамоасини қабул қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган Озарбайжон жамоаси 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 33 дақиқада Раҳмоналиев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди, аммо ВАР голни ҳисобга олмади. 45+1 дақиқада Симич урган гол баҳсда ягона бўлиб қолди.

Умарали Раҳмоналиев учрашувни асосий таркибда бошлади ва баҳсда тўлиқ иштирок этди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 28 июль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia