ЕЧЛ. "Сабаҳ" ўз майдонида "Боруссия Дортмунд"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 81 дақиқа ўйнади

20 окт 2026, 23:30
УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

"Сабаҳ" — "Боруссия Дортмунд" 1:2

Голлар: 10, 53 - Серу Гирасси, 39 - Эйден Маккарти

“Сабаҳ”: 92. Стас Покатилов, 80. Аким Зедадка, 3. Стив Сольве, 4. Эйден Маккарти, 27. Тимотеуш Пухач, 7. Умарали Раҳмоналиев (6. Абдулла Хайбулаев, 81’), 13. Иван Лепиница, 37. Ду Кейрос (10. Алексей Исаев, 65’), 11. Кахим Пэррис (99. Орфе Мбина, 65’), 21. Велько Шимич, 20. Жой-Лэнс Миккельс (8. Кристиан Нвачукву, 81’).

Захира: 1. Амин Рамазанов, 94. Реван Мирземмедов, 5. Рахман Дашдамиров, 17. Теллур Мютеллимов, 33. Жуниор Алмейда, 9. Хаял Алиев, 88. Родригу Фернандеш, 34. Ксандер Северина.

“Боруссия Дортмунд”: 1. Грегор Кобель, 4. Нико Шлоттербек, 3. Вальдемар Антон, 5. Рами Бенсебаини (22. Жоан Гаду, 72’), 24. Даниэль Свенссон (14. Максимилиан Байер, 77’), 25. Йоей Верман, 26. Юлиан Рюэрсон, 8. Феликс Нмеча (7. Жоб Беллингем, 71’), 17. Карни Чуквуэмека (20. Марсель Забитцер, 71’), 9. Серу Гирасси, 21. Фабиу Силва.

Захира: 30. Патрик Древес, 33. Александер Никлас Майер-Шаде, 39. Филиппо Мане, 49. Лука Режани, 18. Итан Нванери, 40. Самуэле Инасио, 44. Энцо Дуарте, 41. Матис Альберт.

Огоҳлантиришлар: 22 - Стив Сольве, 48 - Иван Лепиница, 57 - Эйден Маккарти, 89 - Аким Зедадка

90+2. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. “Сабаҳ” сўнгги дақиқаларда кўплаб имкониятларга эга бўлмоқда, бироқ якунловчи футболчи топилмаяпти.

82. Силвадан яна бир зарба, буниси дарвоза устидан ўтиб кетди.

81. Умарали Раҳмоналиев учун бугунги учрашув якунланди, у захирага олинди.

81. Шлоттербекнинг бош билан берган зарбасига ҳимоячилар “блок” қўйишди.

79. Шимич жарима майдончаси ичида қулай вазиятда дарвозага зарба беролмай қолди…

75. Мбина жуда зўр вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ анчагина ноаниқ бўлди…

73. Беллингемнинг узатмасидан сўнг Силва қулай вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

70. Чуквуэмека жарима майдончасига кириб бориб тўпни Гирассига узатди, аммо Серу қулай вазиятдан гол ура олмади…

65. “Сабаҳ” сафида иккита ўзгариш амалга оширилди. Раҳмоналиев ўзгартирилмади, майдонда фаол у.

63. Верманнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Покатилов бартараф эта олди.

62. Миккельснинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Кобель ушлаб олди.

57. Нмеча Умаралига нисбатан қўпол ўйнади, Раҳмоналиев бироз оқсоқланиб қолди. Унда ҳаммаси жойида ҳозир.

56. Гирассининг узоқдан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

54. Яна олдинга чиқиб олди Германия клуби. Озарбайжонликлардан нима кўрамиз, қизиқ!

gettyimages-2301175568-2048x2048.jpg

53. ГОЛ! Гирассидан дубль! Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Серу дарвозага жойлаб қўйди.

50. Бенсебаинининг зарбаси ноаниқ бўлди.

50. Дортмундликлар жарима зарбасига эга бўлди, аммо дарвозага якуний зарбани берадиган футболчи топилмади, “Сабаҳ” ҳимоячилари вазиятни бартараф этишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пэрриснинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди!

42. Раҳмоналиевнинг бурчакдан узатган тўпи муваффақиятли бўлмади.

42. Шимич қулай вазиятга чиқиб бориб, дарвозага зарба берди, Кобель тўпни қайтарди!

40. Тенглашди ҳисоб, буёғига энди ўйин янада “ёнади”!

39. ГОЛ! Маккарти ҳисобни тенглаштирди! Жарима зарбасидан узатилган тўпни Эйден бош билан дарвозага киритди!

34. Дормундликлар ҳам фаолликни қўлдан бой бермаяпти, бир қатор ҳужумлар бесамар кетмоқда.

30. “Сабаҳ” гол урганди, бироқ ушбу ҳолатда оффсайд борлигини маълум бўлди.

27. Нмечанинг зарбаси ноаниқ кетди.

24. “Боурссия” футболчиси жарима зарбасидан зарба йўллади, тўпни дарвозабон қайтарди!

19. “Сабаҳ” секин аста ҳужумлар ташкил этишга киришмоқда, бироқ ҳозирча хавфлисини кўрмадик.

11. Тезкор гол ўтказиб юборди “Сабаҳ”, буёғига энди фаоллашиши лозим.

gettyimages-2300635930-2048x2048.jpg

10. ГОЛ! Гирасси ҳисобни очди! Нмечанинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Серу дарвозага киритиб қўйди.

6. Энди меҳмонлардан хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди, аммо бунда ҳам якуний зарба муваффақиятли бўлмади.

4. Озарбайжон клуби илк дақиқалардан ҳужумга ўтди, бироқ якун бўлмади.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Сабаҳ" — "Боруссия Дортмунд" баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›