

Олдинроқ Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси УЕФА ва бошқа ташкилотларнинг норозилиги фонида Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотишни назарда тутувчи лойиҳадан воз кечган эди.
— Сиз ва [Италия федерацияси президенти] Малаго Инфантино атрофидаги вазиятга шубҳасиз ўхшаш қарашга эгасиз...
— Спорт туримизга бўлган ишонч учта "устун"га таянади: жипслик, шаффофлик ва тор доирадаги шахслар эмас, балки кўпчилик манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тизими. Охирги вақтларда бу тамойилларнинг барчаси айнан уларни ҳимоя қилишга қасам ичган одамлар томонидан топталди.
Дунё футболини парчалаб юборган лойиҳа, эҳтимол, кейинга сурилгандир, аммо у путур етказган ишонч ҳали тиклангани йўқ. Энди умумий вазифамиз — ушбу ишончни қайтаришдир.
Италия ва бутун Европа футбол оиласи — бошқа конфедерациялардаги ҳамкорлар билан биргаликда — ўйинимизни ҳимоя қилиш керак бўлганда ҳар доимгидек ягона фронт бўлиб чиқаётганидан хурсандман. Такрорлайман: футбол сотилмайди, — деди Чеферин.


