"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди

25 авг 2026, 08:48
УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФАнинг ЖЧ-2026да АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорини танқид қилди.

"Бу шокдан ҳам баттар эди. Бизда қоидалар бор ва агар сиз ўз қоидаларингизга риоя қилмасангиз, ўйин ўз маъносини йўқотади. Бу жуда ҳайратланарли ва, ишонаверинг, деярли ҳамма шокда эди. Шунчаки ҳамма ҳам бу ҳақда гапиришга журъат эта олмади", — деди Чефериннинг сўзларини "The Guardian" нашри келтириб.

Балогун жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда (2:0) қизил карточка олган эди, аммо майдондан четлатилганига қарамай, АҚШ терма жамоасининг кейинги учрашувида — Бельгияга қарши 1/8 финал ўйинида (1:4) иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Guardian