“Барселона” “Челси” истеъдодини кузатиб бормоқда

27 сен 2026, 14:42
“Челси”нинг бразилиялик вингери Эстевао ”Барселона”га ўтиши мумкин.

Каталония клуби спорт директори Деку футболчини кузатмоқда. Эстевао “Челси”даги мавқеидан норози. Ёш бразилиялик Хаби Алонсо ишончини қозона олишига ишонмайди.

Эстеваонинг “Челси” билан меҳнат шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Вингер ушбу мавсумда Лондон жамоаси сафида олтита учрашув ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.es